ЎзА Ўзбек

04.03.2016 15:49 Болалар спорти

Маҳоратли мураббия

Маҳоратли мураббия Жиззах вилояти гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббияси Наргиза Алимардонова кўп йиллик фаолияти давомида юзлаб шогирдлар тайёрлаган.

Уларнинг 60 нафари айни пайтда маҳоратли мураббиялардир. Наргиза мураббиялик қилаётган гимнастика бўйича вилоят терма жамоаси Ўзбекистон чемпионатида жамоавий чиқишларда 2013 йилдан буён кетма-кет бронза медалини қўлга киритиб келмоқда.

Наргиза Алимардонованинг соғлом авлод тарбияси йўлидаги меҳнатлари муносиб баҳоланиб, 2015 йили Президентимиз фармонига мувофиқ "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Шерзод Назаров (сурат), ЎзА