ЎзА Ўзбек

23.07.2014 16:31 Болалар спорти

Маҳаллада стол тенниси мусобақаси

Маҳаллада стол тенниси мусобақаси

Пойтахтимизнинг Миробод туманида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан 9-14 ёшгача бўлган болалар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди. 

Унда Олмазор, Чинор, Янги Қўйлиқ, Дўстлик, Байналмилал каби маҳаллалардан 60 нафардан зиёд ўғил-қиз ўзаро беллашди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсларда Олмазор маҳалласи ёш теннисчилари тенгдошларидан устун келиб, ғолибликни қўлга киритди.

ЎзА, Муҳаммад Амин (сурат)