ЎзА Ўзбек

12.03.2015 15:36 Болалар спорти

Ислоҳотлар самараси

Ислоҳотлар самараси

Қашқадарё вилояти Қарши туманида жорий йил бошида муҳташам болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг фойдаланишга топширилиши ҳудуддаги ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратди.

Замонавий шароит ва спорт инвентарлари билан таъминланган мактабда шахмат, таэквондо, дзюдо, футбол, волейбол, бокс каби спорт турлари бўйича машғулотлар йўлга қўйилган. Айни пайтда бу ерда 470 ўғил-қиз 10 нафар малакали мураббий кўмагида маҳорат оширмоқда.

Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА