ЎзА Ўзбек

20.01.2015 20:33 Болалар спорти

Имкониятлар ғолиблик сари ундайди

Имкониятлар ғолиблик сари ундайди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг баскетбол, волейбол, бокс, эркин кураш, кураш, дзюдо, бадиий гимнастика, футбол, енгил атлетика, таэквандо, стол тенниси каби турлари бўйича машғулотлар олиб борилади.

Мазкур ўқув масканида 1 минг 300 дан зиёд ўғил-қизга 50 нафарга яқин малакали мураббий спорт сирларини ўргатмоқда. Ёшлар ихтиёридаги баскетбол, волейбол, мини футбол майдончалари, спорт залларида машғулотлар учун зарур барча шароит яратилган.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА