ЎзА Ўзбек

29.10.2014 19:32 Болалар спорти

Имконият ва самара

7c (7).JPG
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мингга яқин ўғил-қиз спортнинг самбо, кураш, футбол, минифутбол, бадиий гимнастика, бокс, теннис, стол тенниси, волейбол ва баскетбол каби турлари бўйича тажрибали мураббийлардан маҳорат сирларини ўрганмоқда.

Жорий йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ёрдамида мактаб қошида янги спорт зали ва 800 ўринга мўлжалланган футбол стадиони қурилиб, фойдаланишга топширилди. Яратилган замонавий имкониятлар самарасида мактаб тарбияланувчилари орасида мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаётган спортчилар сафи тобора кенгайиб бормоқда.


Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА