ЎзА Ўзбек

10.02.2015 15:23 Болалар спорти

Иқтидорли спортчилар маскани

Иқтидорли спортчилар маскани

Бухоро шаҳридаги 7-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида 400 га яқин ўғил-қиз теннис, бадминтон, камондан ўқ отиш, армрестлинг каби спорт турлари бўйича маҳоратини оширмоқда.

Айниқса, бадминтон спорт турига ёшларнинг қизиқиши катта. Ушбу спорт тури машғулотларига 130 нафар ўғил-қиз жалб қилинган бўлиб, улар орасида бадминтон бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари, мамлакат ва халқаро мусобақаларда ғолибликни эгаллаган ёшлар кўпчиликни ташкил этади.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА