ЎзА Ўзбек

08.01.2015 17:52 Болалар спорти

Эзгу мақсадлар сари

Эзгу мақсадлар сари

Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, замонавий спорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилаётир.

Спорт масканида 500 яқин ўғил-қиз спортнинг кураш, бокс, дзюдо, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси турлари билан мунтазам шуғулланмоқда. Замонавий спорт анжомлари билан таъминланган машғулот залларида малакали мураббийлардан сабоқ олаётган ёшлар мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги турли мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА