Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.08.2014 19:34 Болалар спорти

Чемпионлар мактаби

Чемпионлар мактаби
Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 9-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида минг нафарга яқин ёшлар спортнинг кураш, бокс, бадиий гимнастика, футбол, қўл тўпи, стол тенниси, волейбол турлари билан мунтазам шуғулланмоқда.


Жорий йилда бюджет маблағлари ҳисобидан янги инвентарлар билан таъминланган спорт мактабида барча замонавий шароитлар яратилган. Ўттиздан зиёд малакали мураббийлар кўмагида маҳорат ошираётган ёш спортчилар вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келмоқда. Айни пайтгача мактаб тарбияланувчилари республика ва халқаро баҳсларда 13 олтин, 10 кумуш ва 45 бронза медалини қўлга киритган.

ЎзА, Сирож Аслонов (сурат)