ЎзА Ўзбек

25.09.2014 11:45 Болалар спорти

Чемпионлар мактаби

Чемпионлар мактаби

Наманган вилояти Чуст туманидаги 6-олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стол теннисига ихтисослаштирилган бўлиб, бу ерда жаҳон андозаларига мос шароит яратилган.

Мактабда шуғулланаётган 600 га яқин ўқувчининг 322 нафарини қиз болалар ташкил қилади. Мактаб тарбияланувчилари мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Сўғдиёна Мадалиева ва Дилафрўз Азимова ана шундай иқтидорли ёш спортчилардан. Ўзбекистон чемпиони бўлган бу қизлар айни пайтда шу йил Латвияда бўлиб ўтадиган халқаро турнирга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА