ЎзА Ўзбек

18.09.2014 17:13 Болалар спорти

“Баркамол авлод”нинг ёш спортчилари

“Баркамол авлод”нинг ёш спортчилари
Наманган шаҳар “Баркамол авлод” болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 800 нафардан зиёд ўғил-қиз стол тенниси, енгил атлетика, футбол, дзюдо, сузиш, ўзбек жанг санъати, каратэ каби спорт турлари бўйича маҳорат сирларини ўрганмоқда.

Спорт мактабида фаолият кўрсатаётган 28 мураббийнинг 11 нафари аёллардир. Бу ўқувчи-қизларни спорт машғулотларига янада кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Тажрибали мураббиялардан бири Наргиза Мамарасулова 4 ёшдан 11 ёшгача бўлган элликка яқин қизга бадиий гимнастикадан сабоқ бераётир.


ЎзА, Ҳотам Мамадалиев (сурат)