Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2015 17:15 Болалар спорти

Бўлажак чемпионлар маскани

Бўлажак чемпионлар маскани
Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Самарқанд вилояти бокс бўйича олий спорт маҳорат мактабида ҳам бу борада салмоқли ишлар амалга оширилаётир.

Мактаб Президентимизнинг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори асосида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан капитал таъмирланиб, замонавий инвентарлар билан жиҳозланди. Айни пайтда бу ерда 245 ёш боксчи машғулотларга мунтазам қатнашмоқда.

Шербек Раҳматуллаев, Заур Умаров, Азизбек Бобоқулов, Бекзод Истатов, Азамат Нарзуллаев, Рамизжон Аббосов каби мактаб тарбияланувчилари мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА