ЎзА Ўзбек

13.11.2014 17:36 Болалар спорти

Авлодлар баркамол улғайсин деб...

Авлодлар баркамол улғайсин деб...
Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор чекка ҳудудларда ҳам спортни оммалаштириш, ёшларни спортга кенг жалб этишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар томонлама навқирон авлодни вояга етказишда муҳим омил бўлаётир.

Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги Навоий кон-металлургия комбинати шимолий кон бошқармасига қарашли “Лочин” спорт мажмуасида 1 минг 600 нафар ўғил-қиз спортнинг сузиш, дзюдо, бокс, бадиий гимнастика, кураш, футбол, стол тенниси, гандбол, воллейбол каби турлари билан шуғулланади.

Сирож Аслонов (сурат), ЎзА