ЎзА Ўзбек

13.08.2014 12:25 Болалар спорти

Андижонлик ёшлар – биринчи

Навоий шаҳрида Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон биринчилиги якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ҳамда Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада югуриш, узоқликка сакраш, эстафета баҳсларида ҳар бир вилоятдан 4 нафар ўғил ҳамда 4 қиз боладан иборат жамоалар ғолиблик учун баҳслашди.

Якуний натижаларга кўра, Андижон вилояти ёш спортчилари биринчи, Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи ва Самарқанд вилояти вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.

– Қизғин кечган мусобақанинг 1500 ва 800 метрга югуриш ҳамда эстафета баҳсларида тўртта олтин медални қўлга киритдим, – дейди Андижон вилояти 3-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ҳумоюн Маҳмудов. – Президентимиз раҳнамолигида ёшларга яратилаётган шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, келажакда халқаро миқёсда ҳам юксак натижаларга эришишни мақсад қилганман.

ЎзА, Н.Раҳимов