ЎзА Ўзбек

19.02.2015 16:25 Болалар спорти

Имкониятлар интилишга ундайди

Имкониятлар интилишга ундайди Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги 31-умумтаълим мактабида 400 дан зиёд ёшлар замонавий шароитларда таълим-тарбия олмоқда.

– Ўтган 2014 йилда мактабимиз биноси капитал таъмирланиб, кўркам қиёфага эга бўлди, – дейди мактаб директори Манзура Ҳамдамова. – Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан барпо этилган янги спорт зали айниқса, ўқувчиларни қувонтирди. Кенг, ёруғ ва шинам дарс хоналари, барча инвентарлар билан таъминланган спорт зали замонавий шароитларда таълимни ташкил этиш имконини яратди.

Мактабда спорт тўгараклари фаолиятининг янада кенгайтирилиши ўқувчиларнинг турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминламоқда. Жумладан, “Умид ниҳоллари – 2015” спорт ўйинларининг туман босқичида мактаб ёшлари совринли ўринларни қўлга киритди.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА