ЎзА Ўзбек

13.01.2015 15:32 Болалар спорти

Спорт мактаби – янги қиёфада

Спорт мактаби – янги қиёфада Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 15-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Бу ерда 542 нафар ўғил-қиз спортнинг баскетбол, волейбол, футбол, бокс, бадиий гимнастика, дзюдо каби турлари бўйича куч ва маҳоратини оширмоқда. Стадиондан ташқари замон талаблари асосида жиҳозланган 18х42 метрли спорт зали, тренажёр, тиббий хизмат хоналари ёшлар ихтиёрида. Иншоот тумандаги “Агроқурилиштаъмир” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА