Тошкентда 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси очилади.

Куни кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб, унда ишчи гуруҳ раҳбарининг бўлғуси ялпи мажлисни ўтказишга тайёргарлик тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сенат қўмиталарининг раислари сўз олиб, қўмиталарнинг ўтказилган мажлислари ҳақида ҳамда иккинчи ялпи мажлисга кўриб чиқиш учун киритилган қонунларга доир хулосаларнинг, бошқа масалаларга оид қарор лойиҳаларининг тайёрлиги тўғрисида маълумот бердилар, ялпи мажлис ишини ташкил этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Кенгаш мажлисида таъкидланганидек, Сенатнинг бўлажак ялпи мажлисида 17 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Сенатнинг бу галги ялпи мажлисининг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, у мамлакат Президенти томонидан Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида ҳамда парламент палаталарининг қўшма мажлисида билдирилган фикрлар асосида ташкил этилиб, Сенатнинг 2015 йил ва келгуси йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури ижросини таъминлашга доир кенг кўламли вазифалар амалга оширила бошланганлигини англатади.

Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига киритилаётган, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилиш ва эркинлаштиришга, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг долзарблиги ва муҳимлигини сенаторлар алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (янги таҳрирда), «Электрон тижорат тўғрисида»ги (янги таҳрирда),«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидан бўлиб, уларда инвестициялар ва ишчанлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳокимият вакиллик органларининг назорат функцияларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, фуқаролар соғлиғи асралишини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор халқаро шартномаларни ратификация қилишга доир қонунлар ҳам кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Сенат аъзолари ялпи мажлисда конституциявий ваколатларига мувофиқ мамлакат қатор муассаса ва идораларининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитадилар.

Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида