Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи юксалмоқда
Герхард Гюнтер Биркл, Германиянинг “Silk Road Company” маданий-жамоатчилик компанияси директори:
– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юксак савияда ўтмоқда.
Герхард Гюнтер Биркл, Германиянинг “Silk Road Company” маданий-жамоатчилик компанияси директори:
– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юксак савияда ўтмоқда. Сайлов участкаларида ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш, сайловни миллий қонунчилик ва халқаро демократик принциплар асосида очиқ ва ошкора руҳда ўтказиш борасида барча шароит яратилган.
Участкаларда она ва бола хоналари ташкил қилингани менда катта таассурот қолдирди. Бу тажрибани Германияда ҳам қўллаш мумкин экан. Бу қулайлик сайловчини ўзи маъқул билган номзодга чалғимасдан, эркин овоз беришини таъминлайди.
Қарши шаҳри менга ёқди.
Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи тобора юксалмоқда. Юртингизда туризм соҳаси изчил ривожланиб, хорижлик сайёҳлар оқими ортаётгани бунинг яққол тасдиғидир.
Ўзбекистонга қилган сафарларим сарҳисоби ҳамда халқингизнинг бой тарихи, бугуни билан Германия ва бутун Европани таништириш мақсадида махсус галерея ташкил этганман. Унда буюк Амир Темур ҳақида ҳам маълумотлар бор. Бу галги сафаримда янада кўп маълумот йиғиб, уни янада бойитмоқчиман.