ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда маъмурий жавобгарлик кучайтирилди (Онлайн)

Ўзбекистонда маъмурий жавобгарлик кучайтирилди (Онлайн)

Ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида бўлган шахсга тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини маъқуллади. 

Мазкур ҳужжатнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги жиноий, жиноий-процессуал ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган. Жумладан, қонунда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда. 

Қонунда ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида бўлган шахсга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, ноқонуний аралашганлик ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилувчи бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

4 867
А.Мусаев, ЎзА​​