Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2 октябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси»да БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Ижроия кенгашининг 99-сессиясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган мазкур ташкилот Бош котиби Талеб Рифаини қабул қилди.

1-Narodnoe slovo, Nurli jol.jpg

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон ушбу ташрифга ЮНВТО мамлакатимиз билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканининг тасдиғи, деб қарашини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистонда туризмнинг халқаро, экологик, табиий-маданий, тиббий ва бошқа замонавий турларини, соҳа инфратузилмасини ривожлантириш, тарихий ёдгорликларни ўрганиш ва реставрация қилиш, кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, Буюк ипак йўли брендини биргаликда тарғиб этиш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлган. 2004 йилдан буён Самарқандда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Буюк ипак йўлидаги минтақавий маркази фаолият кўрсатмоқда.

ЮНВТО сайёҳлик соҳасида жаҳондаги етакчи институт сифатида маданият соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш ва халқларнинг маънавиятини бойитишга фаол кўмаклашиб келмоқда. ЮНВТОга 150 дан зиёд давлат аъзо. Ташкилот кўплаб мамлакатларда ушбу йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштиради ва амалга оширади.

Бугунги кунда ялпи жаҳон маҳсулотининг 9 фоизи, дунё бўйича хизматлар экспортининг 29 фоизи туризм ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу соҳада 235 миллиондан ортиқ киши иш билан банд. Жаҳонда сайёҳлик хизматларидан тушган даромад ҳажми 1,4 триллион АҚШ долларини ташкил этади. 
 
Ҳозирги пайтда ЮНВТО дунёнинг асосий минтақалари бўйича 5 лойиҳани, жумладан, “Буюк ипак йўли” трансконтинентал лойиҳасини амалга оширмоқда.

1994 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси мазкур кенг кўламли лойиҳанинг муҳим йўналишларидан биридир. Ўтган давр мобайнида ушбу ярмарка Марказий Осиёнинг туризм соҳасидаги йирик форумига айланди.

Бу йил йигирманчи марта ўтказиладиган Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси дастуридан қатор муҳим тадбирлар ўрин олган. Ярмарка арафасида Самарқандда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси ўтаётганини алоҳида таъкидлаш керак. Ўттиздан ортиқ мамлакат делегациялари иштирок этаётган мазкур мажлисда халқаро туризмни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда. Сессия Буюк ипак йўли бўйлаб сайёҳлик бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган.

ЮНВТО Ижроия кенгашининг 99-сессиясини Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори тобора ошиб бораётганининг яққол тасдиғи ва мамлакатимиз улкан сайёҳлик салоҳиятининг яна бир эътирофи бўлди. Бу форум хорижий сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Жаҳоннинг етакчи экспертларига халқаро туризм бозорининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр ва тажриба алмашиш, соҳадаги янги тенденциялар ва долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини яратади.

Талеб Рифаи самимий қабул ва сессиянинг юксак даражада ташкил этилгани учун Ўзбекистон Республикаси Президентига чуқур миннатдорлик билдириб, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бундан кейин ҳам мамлакатимиз билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва ЮНВТО ҳамкорлиги ривожланмоқда