2018 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон дунёси учун шодлик ва шукроналик, хайр-саховат айёми бўлган қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро табрик алмашдилар.

Туркия Президенти ушбу муборак кунларда Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси маркази қурилишига тамал тоши қўйилганини юқори баҳолади ва ушбу марказ маърифий исломни ривожлантириш ҳамда буюк аждодларимизнинг бой меросини дунё ҳамжамиятига етказишда катта хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Томонлар олий даражадаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар яхши анъанага айланиб бораётганини, икки мамлакат ўртасида абадий дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари кун сайин мустаҳкамланаётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Шу йилнинг 29 апрель – 1 май кунлари Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган илк тарихий давлат ташрифи доирасидаги самарали учрашув ва музокаралар, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенг йўналишлари бўйича эришилган аниқ келишувлар, имзоланган муҳим шартнома ва битимлар мамлакатларимиз ва халқларимизнинг равнақи ҳамда фаровонлигига хизмат қилиши чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Мулоқот давомида икки давлат раҳбарлари савдо, инвестиция, банк-молия, транспорт, туризм, инфратузилма ва бошқа муҳим соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашилди.

Мулоқот сўнггида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги азалий дўстлик, қардошлик ва бир-бирига ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатларни ҳамда қўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканларини яна бир бор тасдиқладилар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида