Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.04.2017 16:49 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Россия Президентларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Президентларнинг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи хусусида сўз юритилди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Москвага давлат ташрифи билан қутлаб, бу томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама этиш учун қулай имконият эканини қайд этди.

– Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш биз учун катта аҳамиятга эга, – деди Россия Президенти. - Мамлакатларимизда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали тўла фойдаланилмаётган имкониятлар кўп, уларни ишга солишдан икки томон ҳам манфаатдор.

Шавкат Мирзиёев бу учрашув давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашда муҳим қадам бўлишини қайд этди.

– Аввало, 3 апрель куни Санкт-Петербургда рўй берган машъум воқеа муносабати билан Сизга ва Россия халқига чуқур ҳамдардлик билдираман, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланмоқда. Турли даражадаги алоқалар фаоллашгани мамлакатларимиз кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришдан бирдек манфаатдор эканининг тасдиғидир. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрганингиз учун яна бир бор миннатдорлик билдираман. Ушбу ташриф Ислом Каримовга, Ўзбекистон халқига юксак ҳурматингиздан далолат беради.

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА
5 959






Все о погоде - Pogoda.uz