ЎзА Ўзбек

23.12.2018 21:04 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтади

Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтади

2018 йилнинг 24 декабрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, 2004-2017 йиллар оралиғида Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 15 та давраси ўтказилган.

ЎзА
6 080