ЎзА Ўзбек

21.01.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон ва Германия Президентларининг музокаралари бошланди ​

Ўзбекистон ва Германия Президентларининг музокаралари бошланди ​

21 январь куни Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди.

0e74359c-c0d3-b20b-a459-b630b94ebc5e.jpg

Давлатимиз раҳбари фахрий меҳмонлар китобига имзо қўйди.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентимиз шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. 

Музокара аввалида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни жорий йилнинг май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги билан табриклади.​

17b8982a-e45d-3a3e-1c01-65c5c55fdac1.jpg

a07c59bf-b567-450a-0f15-a80937195164.jpg

5c156bec-2897-c0ed-0420-061aa07c333d.jpg

8 357
ЎзА