ЎзА Ўзбек

28.07.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбeкистон-Туркманистон давлат чeгараси дeмаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбeкистон-Туркманистон давлат чeгараси дeмаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди 22-28 июль кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақида ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди ҳамда кейинги учрашувларда мазкур масала бўйича қарор вариантларини тақдим этишга келишилди.

Музокаралар юқори даражада ташкиллаштирилди ҳамда дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Учрашув сўнггида делегациялар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов якуний Баённомани имзоладилар.

9 699
ЎзА