15 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбарининг нутқида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганлигига қарамай, 2015 йилда иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ҳамда чуқур таркибий ўзгартиришлар, хусусий мулк ва кичик бизнес манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳар томонлама пухта Дастурнинг изчил ва тизимли амалга оширилиши натижасида иқтисодиёт ўсишининг барқарор ва юқори суръатларига ҳамда макроиқтисодий мувозанатга эришилганлиги қайд этилди.

Нуфузли халқаро молиявий-иқтисодий ташкилотлар ва илмий марказлар томонидан юқори баҳоланаётган ютуқлар ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари бутун жаҳонда “ўзбек модели” сифатида эътироф этилиб, бу танланган ривожланиш стратегиясининг юқори самарадорлиги ва муваффақиятини яна бир бор тасдиқлагани алоҳида қайд этилди. Нуфузли Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига мувофиқ Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олган.

2015 йил якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8 фоизга,
саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Ташқи савдо айланмасида ижобий сальдо таъминланди. Инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмади.

Мулкчилик таркибини тубдан ўзгартириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, корпоратив бошқарувнинг принциплари ва ёндашувларини ўзгартириш бўйича тизимли чора-тадбирлар, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Барча акциядорлик жамиятларида бошқарувнинг замонавий намунавий тузилмаси жорий этилди.

Хусусий мулкдорлар ва тадбиркорларнинг кафолатларини кучайтириш ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган Ягона марказлар орқали ташкил этиш ва амалга оширишни соддалаштириш ва енгиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркуми қабул қилинди. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 56,7 фоизга етди ёки 2000 йил билан таққослаганда 1,8 баравар ўсди.

Таркибий ўзгартиришлар, тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича чора-тадбирлар ва инвестиция лойиҳаларининг фаол амалга оширилиши, шунингдек, замонавий инфратузилманинг шакллантирилиши 15,8 миллиард АҚШ доллари миқдорида ёки 2014 йилдагига қараганда 9,5 фоиз кўп инвестициялар ўзлаштирилишини таъминлади. Бунда барча инвестицияларнинг 3,3 миллиард доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил этди, уларнинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларидир. Юқори технологияли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган тармоқлар жадал ривожланишга эга бўлди. 158 та йирик ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди.

Аграр секторда чуқур таркибий ўзгартиришлар юз бермоқда. Мўл ҳосил – 7 миллион 500 минг тоннадан зиёд ғалла ва 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди ва йиғиб олинди. Мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик, шунингдек, уларнинг маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш жадал суръатларда ривожланмоқда.

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг жадал ривожланиши таъминланди. Пуллик хизматлар ҳажми 10,8 фоизга, чакана товар айланмаси 15 фоиздан зиёдга ўсди. Ялпи ички маҳсулотда хизматлар соҳаси улуши 2010 йилдаги 49 фоиз ўрнига 54,5 фоизга етди.

Банк тизимини янада мустаҳкамлаш, банкларнинг капиталлашуви даражасини ошириш ва инвестиция фаоллигини кенгайтириш таъминланди. Банк тизимининг умумий капитали 2014 йилга нисбатан 23,3 фоизга кўпайди ва 7,8 триллион сўмга етди.

Иқтисодиётнинг ва хизматлар соҳасининг барқарор юқори ўсиш суръатлари аҳоли даромадларини, инсонлар турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун мустаҳкам асос яратди. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори 21,9 фоизга, аҳоли жон бошига жами реал даромадлар эса 9,6 фоизга ошди. Тадбиркорлик фаолиятидан даромадлар улуши 2010 йилдаги 47,1 фоизга қараганда 52 фоизга ошди. 980 мингтадан ортиқ иш ўринлари ташкил этилди, улардан 60 фоиздан зиёди қишлоқ жойлардадир, касб-ҳунар коллежларининг 480 мингдан ортиқ битирувчилари ишга жойлаштирилди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг барча тадбирларини амалга ошириш таъминланди. Давлат дастури тадбирларини молиялаштиришга барча манбалар ҳисобидан 2 триллион 246 миллиард сўм ва 225 миллион доллардан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Мамлакатимиз Президенти ўз маърузасида мавжуд ҳал этилмаган муаммоларни батафсил ва ҳар томонлама таҳлил қилишга алоҳида эътиборни қаратди ҳамда ислоҳотларни давом эттириш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни диверсификациялашнинг дастурий вазифаларига, шунингдек, унинг 2016 йилда энг муҳим устувор йўналишларига батафсил тўхталиб ўтди.

Ҳукумат, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари олдига бошлаб юборилган тизимли демократик ислоҳотлар ва мамлакатни модернизациялаш, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ўзгартиришларни амалга оширишни давом эттиришга, макроиқтисодий мувозанатни таъминлашга, хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни илдам ривожлантириш ва манфаатини ҳимоялашга, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, ижтимоий соҳани жадал ривожлантиришга, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, кичик бизнес субъектлари ва фермер хўжаликларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини яратишни тубдан тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплекси белгиланди.

Давлат, хўжалик бошқаруви ва жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг эътибори иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, инвестициялар киритиш ва объектларни ишга туширишнинг жорий йилга белгиланган прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришиш учун барча мавжуд имкониятлар ва захираларни ишга тушириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни узлуксиз технологик янгилаш, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини мувозанатли ҳамда комплекс ривожлантириш зарурлигига қаратилди.

Бу йил Соғлом она ва бола йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан ушбу йил учун мўлжалланган мақсадлар ва вазифаларга эришиш бўйича дастурий чора-тадбирларни, шу жумладан, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш, перинатал ва скрининг марказлари, патронаж хизматларининг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ёш оналар ва болаларни парвариш қилиш даражаси ва сифатини ошириш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Мажлисда Бош вазир ўринбосарлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳамда вилоятлар ҳокимларининг ҳисоботи эшитилди. Муҳокама қилиш якунлари бўйича 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар белгиланган республика Ҳукумати қарори қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлиси тўғрисида ахборот