Ўзбекистон Республикаси ҳукумати таркибидаги сўнгги ўзгаришлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди.
Акмалов Қаҳрамон Валиевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди
2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5257-сон фармонига мувофиқ Акмалов Қахрамон Валиевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
****
Отажонов Нодир Собирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди
2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5256-сон фармонига мувофиқ Отажонов Нодир Собирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
****
Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди
2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5255-сон фармонига мувофиқ Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
****
Қўчқоров Жамшид Анварович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди
2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5254-сон фармонига мувофиқ Қўчқоров Жамшид Анварович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
****
Хўжаев Жамшид Абдуҳакимович Ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПФ-5260-сон фармонига мувофиқ Хўжаев Жамшид Абдуҳакимович - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
****
Холмурадов Сухроб Рустамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди
****
Хўжаев Ботир Асадиллаевич Иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланди