Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!

Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар!

Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари!

Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк Ғалабанинг 75 йиллик шонли байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Ҳурматли дўстлар!

Барчангиз хабардорсиз, сизлар билан бирга бундан роппа-роса бир йил муқаддам азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам Ғалаба боғини барпо этишга қарор қилган эдик. Ушбу қароримиз замирида Ўзбекистон халқининг жанг майдонларида ва фронт ортида кўрсатган беқиёс жасорати ва матонатини тарих саҳифаларига муҳрлаш, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсади мужассам экани сизларга яхши маълум.

Худога минг бор шукурки, эл-юртимиз дилидаги ана шу эзгу ният ижобат бўлиб, улуғ айём кунларида уруш ва меҳнат фахрийлари билан Ғалаба боғида ва “ойнаи жаҳон” орқали дийдор кўришиб турибмиз.

Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига бунёд этилган бу бетакрор мажмуа қаҳрамон халқимизга муносиб бўлиб, ҳам меъморий жиҳатдан, ҳам тарихий-маънавий жиҳатдан ғоят ноёб ва маҳобатли обида бўлиб қад ростлади.

Мана шу улкан майдонда қисқа муддатда жуда катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳар жиҳатдан пухта ишланган лойиҳалар асосида Ғалаба боғи, “Шон-шараф” музейи, “Мангу жасорат”, “Матонат мадҳияси” монументлари бунёд этилди. Халқимизнинг қонли жанглардаги мардлигини, фронт ортидаги машаққатли меҳнати ва фидойилигини акс эттиришга бағишланган кенг кўламли тарихий-бадиий экспозициялар яратилди.

Агар вақт имкон берганда эди, уларнинг ҳар бири ҳақида соатлаб гапириш мумкин бўларди.

Уруш давридаги жанггоҳларни эслатадиган баланд тепалик устида афсонавий генерал Собир Раҳимов каби ҳарбий қўмондонларимиз, ўзбекистонлик барча ботир жангчиларнинг сўнмас хотирасига атаб “Мангу жасорат” деб номланган улуғвор монумент барпо этилди.

Замонавий музей санъати ва ахборот-коммуникация технологияларининг энг илғор ютуқлари асосида “Шон-шараф” музейи бунёд қилинди. Бу ерда намойиш этилаётган минглаб тарихий экспонатлар буюк Ғалабага буюк ҳисса қўшган халқимизнинг мислсиз жасоратини тараннум этишга, ёш авлодимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек олижаноб мақсадга хизмат қилади.

Биз бугун уруш йилларида халқимиз кўрсатган беқиёс қаҳрамонликни улуғлайдиган, ўзида она Ватан тимсолини мужассам этган “Матонат мадҳияси” монументи пойига гулчамбар қўйиб, фидойи юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдик. Шуни айтиш керакки, ушбу ёдгорлик мажмуасига қандайдир бадиий образ эмас, балки ҳаётимизда чиндан ҳам бўлган тарихий воқеа – мўътабар бир инсон ва унинг оиласи тўғрисидаги ҳақиқат асос қилиб олинган.

Мен ўтган йили 9 май байрамида Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаб ўтган Зулфия Зокированинг ҳар қандай одамни ҳам ҳайратга соладиган инсоний жасорати ҳақида сўз юритган эдим.

Турмуш ўртоғи Холмат ака вафот этгач, Зулфия ая ёлғиз ўзи беш ўғил, бир қизни тарбиялаб вояга етказган. Иккинчи жаҳон урушида Исоқжон, Аҳмаджон, Маҳамаджон, Ваҳобжон, Юсуфжон деган бешта азамат ўғлидан жудо бўлган.

Ўзингиз ўйланг, азиз дўстлар, ҳар қандай инсонни ҳам яксон қилиб ташлайдиган бундай оғир зарбага чидаш мумкинми? Лекин матонатли, метин иродали ўзбек онаси бу чексиз кулфатга бардош бера олди.

Уруш туфайли Зулфия Зокированинг тўрт келини бева, беш набираси етим бўлиб қолди. Онаизор умрининг охирига қадар сув келса – симириб, тош келса – кемириб, қаҳрамон ўғилларининг азиз хотираси билан, келинлари, набираларининг ҳаёти, юртнинг ташвиш ва қувончлари билан яшади.

Зулфия аянинг меҳр-оқибатли келинлари ҳам ундан ўрнак олиб, унга мадад бўлиб, барчаси ўз ёрига, оиласига содиқ қолди – бошқа турмуш қурмади.

Мана, бугунги даврамизда Зулфия ая Зокированинг қариндошлари – ҳурматли Раҳимжон Аҳмаджонов, Фарҳод Маҳамаджонов, Маърифат Аҳмаджонова, Саноат Маҳмудова, Мавлуда Холматова иштирок этмоқдалар. Бошларига тушган оғир қийинчиликларни мардона енгиб, Зулфия ая ва оталарининг хотирасини пок сақлаб, эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган бу юртдошларимизга барчамизнинг номимиздан чуқур миннатдорчилик билдиришга рухсат бергайсиз.

Мен ўтган йилги байрамда ўзбек аёллари, ўзбек халқининг мана шундай буюк жасорати, сабру бардошига бағишлаб, “Матонат мадҳияси” деган монумент барпо этишни таклиф қилган эдим. Кенг жамоатчилигимиз, халқимиз бу ташаббусни қизғин қўллаб-қувватлади.

Шу мавзуда ижодкорларимиз кўплаб мақолалар, шеър ва достонлар яратмоқдалар.

Бу ҳақда гапирганда, мен “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан яратилган “Илҳақ” бадиий фильми тўғрисида алоҳида тўхталмоқчиман. Истеъдодли ёш режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов суратга олган ушбу ажойиб фильмни мен кеча жуда катта қизиқиш ва ҳаяжон билан томоша қилдим. Халқимиз ҳаётининг энг оғир, энг фожиали даврига бағишланган бу асар том маънода қаҳрамонлик қасидаси бўлиб, ҳар қандай одамнинг ҳам қалбини ларзага солади.

Даҳшатли уруш туфайли беш нафар баҳодир ўғлидан айрилган, умрининг охиригача фарзандларини илҳақ, яъни интизор бўлиб кутган Зулфия Зокирова сиймосида ўзбек оналари, ўзбек аёлларига мансуб энг буюк фазилатлар ниҳоятда теран ифода топган. Биз бу бадиий гўзал асарни бугунги улуғ байрам кунида барча телеканалларимиз орқали кенг намойиш этишга қарор қилдик.

Фурсатдан фойдаланиб, мен бутун халқимизни, айниқса, ёшларимизни мана шу фильмни оила даврасида кўришга, унинг қаҳрамонларидан ўрнак олишга даъват этаман.

Катта ғурур ва ифтихор билан таъкидлаб айтмоқчиман: Ғалаба боғининг марказида “Матонат мадҳияси” деб аталган муаззам обида барча Ўзбекистон оналарига қўйилган ҳайкал бўлиб, она Ватан рамзи бўлиб қад ростлади. Ҳеч шубҳасиз, ушбу ёдгорлик бутун халқимиз, айниқса, ёшларимиз учун қутлуғ зиёратгоҳга, оила, севги-муҳаббат, вафо ва садоқат деган муқаддас тушунчалар тимсолига айланиб қолади.

Бу ерга қадам қўйган ҳар бир йигит-қиз миллатимизнинг қонида, суягида бўлган ноёб маънавий фазилатларни асраб-авайлаб, қадрлаб яшаш учун мана шундай улуғ инсонлардан тарбия ва ибрат олади, деб ишонаман.

Айтиш керакки, қисқа вақт ичида, айниқса, карантин шароитида Ғалаба боғи деб ном олган бу улкан мажмуани барпо этиш осон бўлгани йўқ. Лекин, барча қийинчиликларга қарамасдан, моҳир қурувчи ва меъморларимиз, муҳандислар, турли соҳа мутахассислари, рассом ва ҳайкалтарошлар, азамат ёшларимиз бу вазифани ўзлари учун савобли бир иш деб билиб, туну кун фидокорона меҳнат қилдилар. Халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти билан ушбу бетакрор мажмуа 9 май байрамига қуриб битказилди.

Фурсатдан фойдаланиб, бу ғоят эзгу ишга чин юракдан ҳисса қўшган барча-барча инсонларга ўз номимдан, эл-юртимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман.

Ғалаба боғи, Хотира, Қадр-қиммат боғи ҳаммамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин!

Азиз фахрийлар!

Бугунги қутлуғ айёмда барчамиз, аввало, ўз жонини она юрт учун қурбон қилган ватандошларимизнинг руҳи поклари олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Сизлар каби минглаб уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини – азму шижоатли, довюрак ота-боболаримиз, сабр-матонатли оналаримиз, момоларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

Афсуски, карантин туфайли сизларнинг барчангизни бу гўзал масканга, бугунги тантанали маросимга олиб келолмадик. Лекин мана шундай муқаддас ва шукуҳли кунда ҳаммамиз руҳан, қалбан сизлар билан биргамиз.

Уруш ва меҳнат фахрийларининг аксарияти ҳозир вилоятларда, ҳарбий округларда, бошқалари эса ўз хонадонларида оила аъзолари билан 9 май байрамини нишонламоқдалар. Улар “ойнаи жаҳон” орқали бугунги тантанали маросимни тўғридан-тўғри кузатиб бормоқдалар.

Сизларнинг ҳаммангизни – марказда ва жойлардаги байрам тадбирларида иштирок этаётган, шунингдек, ушбу тантанали маросимни уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган фидойи инсонларни улуғ айём билан яна бир бор табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман. Сиз, азизларнинг барчангизни ғойибона бағримга босиб, бугунги эркин ва озод ҳаётни таъминлаш йўлида кўрсатган мардлигингиз, Ватанга садоқатингиз учун ўз номимдан, халқимиз номидан раҳматлар айтиб, энг эзгу ва самимий тилакларимни изҳор этаман.

Биз сизларнинг тимсолингизда ўзининг доно маслаҳатлари, бой ҳаётий тажрибаси билан ҳаммамизга устоз ва дуогўй бўлиб юрган мўътабар инсонларни кўрамиз. Сизларнинг ҳар бирингиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Ҳаёт йўлларида дуч келаётган турли қийинчилик ва муаммоларни, ҳозирги кунда бошимизга тушган синовларни енгиб ўтишда биз сизларнинг мислсиз сабот ва матонатингиздан, қатъиятингиздан доимо куч ва ибрат оламиз. Ёш авлодимизни Ватанга, халққа садоқатли, жасур инсонлар этиб тарбиялашда биз сизларни доимо ўрнак деб биламиз ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади.

Жонажон юртимизнинг файзу фариштаси бўлган сиз, азизларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш учун бундан буён ҳам сидқидилдан хизмат қиламиз.

Муҳтарам ватандошлар!

Бугун Ғалаба байрамининг 75 йиллигини нишонлар эканмиз, халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақида такрор ва такрор ўйлашимиз албатта табиийдир.

Мен аввалги чиқишларимда эл-юртимизнинг буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳали тўлиқ ўрганилмагани ҳақида гапириб, жамоатчилигимиз эътиборини шу масалага қаратган эдим. Бугун мамнуният билан айтмоқчиманки, кейинги йилларда ушбу йўналишда жуда катта ишларни амалга оширдик.

Аввало, илгари ёпиқ бўлган архив ҳужжатларини, илмий жамоатчилик учун маълум бўлмаган материалларни ўрганиш учун имконият яратилди. Бу борада собиқ Иттифоқ республикалари ва чет эллардаги архив ташкилотлари, музейлар ва фондлар, тарихчи олимлар ва мутахассислар, кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик кучайтирилди.

Ана шундай илмий изланишлар натижасида халқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки ҳақида, қаҳрамон аждодларимиз ҳақида жуда муҳим янги маълумотларга эга бўлдик. Ҳозирги вақтда улар оммавий ахборот воситаларида, китоб ва альбомларда кенг ёритилмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги тарихимизни ўрганишда том маънода янги давр бошланди, деб айтишга бугун барча асосларимиз бор. Масалан, шу вақтга қадар уруш бошланган пайтда юртимиз аҳолиси 6 миллион 551 минг кишини ташкил этган ва уларнинг 1 миллион 500 мингга яқини урушда иштирок этган, деб ҳисобланар эди.

Янги топилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондан 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилгани аниқланди. Демак, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жанг қилган.

Аёвсиз жангларда мардона қатнашган қарийб 451 минг нафар юртдошимизнинг номлари ва тақдири шунча йиллар мобайнида эътибордан четда қолиб келганини албатта адолатдан, деб бўлмайди.

Шунингдек, ўша даврда “қулоқ” сифатида бошқа ўлкаларга сургун қилинган 59 мингдан ортиқ ватандошимиз ҳам ҳаракатдаги армияга сафарбар этилгани маълум бўлди.

Шу борада яна баъзи рақамларни келтирмоқчиман: илгари 396 минг нафар Ўзбекистон фуқароси урушда ҳалок бўлган, деб айтиларди. Аслида бу рақам 538 мингдан зиёд бўлган.

Бундан ташқари, фронтда бедарак йўқолганлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тўлиқ эмасди. Ҳозирги вақтда 158 мингдан кўпроқ ҳамюртимиз урушда бедарак кетгани аниқланди.

Мана, даҳшатли урушда халқимиз қандай оғир йўқотиш ва талафотлар берган, қандай азоб-уқубатларни бошидан кечирган!

Олиб борилган илмий изланишлар туфайли жанговар орден ва медаллар билан мукофотланган Ўзбекистон вакилларининг сони бўйича ҳам ойдинлик киритилди. Шу пайтга қадар бу кўрсаткич 120 минг нафар деб қайд этиларди. Янги маълумотларга асосан 200 мингдан зиёд аскар ва офицерларимиз жанговар давлат мукофотлари билан тақдирлангани аниқланди. Жумладан, илгари 280 нафар деб ҳисоблаб келинган ўзбекистонлик Совет Иттифоқи Қаҳрамонларининг сони 301 та экани, 70 нафар юртдошимиз учала даражадаги Слава орденига сазовор бўлгани ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини топди.

Мен мана шундай бебаҳо ҳақиқатни юзага чиқариб, адолатни қарор топтиришга катта ҳисса қўшган тарихчи олимларимизга, илмий ва ижодкор зиёлиларимизга катта раҳматлар айтаман. Айни вақтда уларни бу борадаги изланишларни давом эттиришга, мана шу Ғалаба боғидаги “Шон-шараф” музейини доимий равишда янги маълумотлар билан бойитиб боришга даъват этаман.

Ота-боболаримиз жасоратини чуқур ўрганиш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида янги тарихий маълумотлар асосида ҳар йили 9 май байрами арафасида алоҳида китоб тайёрлаб, нашр этсак, ўйлайманки, айни муддао бўлади.

Оловли уруш йилларида бутун Ўзбекистон халқи “Ҳамма нарса – фронт учун”, “Ҳамма нарса – Ғалаба учун!” деган ҳаётий эътиқод билан яшади. Мамлакатимиз фронт ортидаги мустаҳкам таъминот базасига айланди. Ўзбекистон халқи жанг майдонларига катта миқдорда қурол-яроғ, озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотларни етказиб берди. Кўпмиллатли аҳолимизнинг фидокорона меҳнати билан республикамиздаги 300 га яқин корхонада ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шу даврда фронт ҳудудларидан юртимизга 151 та завод кўчириб келтирилди ва ғоят қисқа фурсатда ишга туширилди. Минг-минглаб уруш қатнашчилари мамлакатимизда ташкил этилган ҳарбий госпиталларда даволаниб шифо топдилар.

Янги аниқланган маълумотларга кўра, уруш ўчоғига айланган ўлкалардан Ўзбекистонга 1 миллион 500 минг киши, жумладан, 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинди. Халқимиз бу одамларнинг барчасига чинакам меҳр ва эътибор кўрсатди, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўриб, юксак инсонпарварлик фазилатларини намоён этди.

Азиз дўстлар!

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли қирғин – Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 75 йил тўлган бўлса-да, афсуски, ер юзининг турли бурчакларида, жумладан, минтақамизга яқин ҳудудларда қарама-қаршилик, қонли тўқнашувлар давом этмоқда. Шу сабабли биз доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз, мустақиллигимизни мустаҳкамлаб, Ватанимиз қудрати, Қуролли Кучларимиз салоҳиятини янада оширишимиз зарур.

Бугун биз сизлар билан биргаликда янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Янги ҳаёт, беқиёс ўзгаришлар ҳаммамиздан фидойилик ва бунёдкорликни, янада катта сафарбарликни талаб этмоқда. Бу жараёнда тинчлик ва осойишталикни асраш, жаҳон ҳамжамияти, аввало, қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни кучайтиришни биз энг муҳим вазифамиз деб биламиз.

Бугунги улуғ айёмда фашизмга қарши курашга муносиб ҳисса қўшган қардош халқларни, барча эзгу ниятли инсонларни самимий табриклаб, уларга тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.

Ишончим комил, қаҳрамон аждодларимизнинг жасоратига содиқ бўлган олижаноб халқимиз тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаб, уни янада мустаҳкамлаш йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Азиз ва қадрли ватандошларим!

Барчангизни яна бир бор буюк Ғалабанинг 75 йиллик байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш куни билан чин юракдан табриклайман.

Мана шундай мусаффо осмон, эркин ва озод ҳаёт учун курашларда ғолиб чиққан фахрийларимизга шон-шарафлар бўлсин!

Мард ва матонатли халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

Ғалаба байрами барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи