Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Жаноби Олийлари!Сизни ва Ўзбекистон Республикаси халқини мамлакатингиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганининг йигирма беш йиллиги билан самимий табриклайман.
1992 йил 2 мартдан буён Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси сифатида иқлим ўзгариши, ядровий қуролсизланиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш каби соҳаларга муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. БМТ Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлайди, тинчлик ва тараққиёт йўлида ишончли шерик сифатида мамлакатингиз билан ҳамкорликни давом эттиради. Хусусан, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ ва БМТнинг Ўзбекистондаги вакиллари билан ҳамкорлик учун мамлакатингизга алоҳида миннатдорлигимни изҳор этмоқчиман.
Сизни ишонтириб айтаманки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон Республикаси билан бундан кейин ҳам яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, айниқса, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш дастурини амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг янада тараққиётга эришиши йўлидаги ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Энг эзгу тилаклар билан,
Антониу Гутерриш,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Бош котиби