Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Мустақиллигимизнинг икки юз ўттиз саккиз йиллиги муносабати билан йўллаган самимий қутловларингиз учун мен билан бирга Америка Қўшма Штатлари халқи Сизга ўз миннатдорлигини изҳор этади.

Америкаликларни халқ сифатида дунёдаги бошқа мамлакатларнинг халқлари билан бирлаштириб турадиган кўп маданиятли мерос ва бой анъаналарни нишонлаш учун биз ушбу имкониятдан фойдаланамиз. Барча халқлар бахт-саодат ва фаровонликка интилишда эркинликдан баҳраманд бўлиши лозим, деган умумий олий мақсад барчамизни руҳлантиради.

Биз учун ғоят қадрли бўлган эркинликни таъминлаш йўлида ўтмишда ва ҳозирги кунда қурбон бўлганларни ёдга олар эканмиз, барча халқлар учун озод ва тинч яшаш ва шундай бўлиб қолиш ҳуқуқига эришилишига ишончимизни ҳамда қатъиятимизни яна бир карра тасдиқлаймиз.

Эҳтиром ила,

Барак Обама,
Америка Қўшма Штатлари Президенти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига