2016 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунини Олий Мажлиснинг қуйи палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини (янги таҳрири) кўриб чиқишдан бошладилар.

Ушбу қонун меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга, ташкилотларда иш берувчилар ва ходимларнинг ушбу соҳага доир талабларни бажариш бўйича масъулиятини кучайтиришга, меҳнат шароити ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли шароитлар яратилиши устидан назоратни таъминлашга доир вазифаларини белгилашга, ушбу соҳадаги жамоат назорати самарадорлигини оширишга, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитларида амалдаги қонуннинг айрим нормаларини янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилганлиги таъкидланди.

Қонунга янги тушунчалар киритилди, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш, меҳнатнинг муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудити, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш ҳамда ҳисобга олиш масалалари аниқ тартибга солинмоқда.

Ушбу соҳада жамоат назоратини амалга оширишда кенг жамоатчилик ва касаба уюшмалари иштирокининг аниқ механизмлари белгиланмоқда, уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолият билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Сенаторлар мазкур қонун бозор иқтисодиётининг ҳозирги замон талабларига ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларга мувофиқ келишини ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратишга, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ривожлантиришга кўмаклашишини билдирдилар. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқдилар. Ушбу қонунга мувофиқ бир қатор қонун ҳужжатларига ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига акциядорлик жамиятларига чет эллик инвесторларни кенг жалб қилишга, корпоратив бошқарувда уларнинг фаол иштироки учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, акциядорлик жамиятларида чет эллик инвесторларнинг устав капиталидаги улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозимлиги назарда тутилган тартиб ўрнатилмоқда.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелда қабул қилинган “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга тақдим этилган юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлар хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилишини назарда тутувчи қўшимчанинг Солиқ кодексига киритилганлиги муҳим аҳамиятга эга.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонунларга киритилган қўшимчаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди, бу қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини фуқаролар эътиборига ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида ва тўлиқ етказиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиб беради. Сенаторларнинг фикрича, бу ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада яхшилашга хизмат қилади.

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига уларнинг нормаларини янги қабул қилинган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Айрим тузатишлар суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар махсус ва ҳуқуқий масалаларни ўз ичига олган ўқитиш дастурига мувофиқ суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини вақти-вақти билан ошириб боришнинг ягона тизимини жорий этишга қаратилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра сенаторлар ялпи мажлис кун тартибига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровларини юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонунга, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ сенаторлар Бош вазир ўринбосари Б.Зокировга кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини яхшилашда маҳаллий давлат бошқаруви органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини ошириш тўғрисидаги масала ҳақидаги парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар. “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси бошлиғи Б.Ғуломовга аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, саноат хавфсизлиги ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши тўғрисидаги масала юзасидан парламент сўрови юборилди. Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Аҳмедовга мамлакатимизда театр санъатини ривожлантириш, театр муассасаларининг моддий-техник базасини, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларини акс эттирувчи саҳна асарларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги масала бўйича парламент сўрови юборилди.

Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Сенатнинг икки кун давом этган мажлисида 10 та масала, шу жумладан, демократик ислоҳотларни босқичма-босқич чуқурлаштиришга ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган 6 та қонун кўриб чиқилди, уларнинг рўёбга чиқарилиши мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини янада оширишнинг, барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашнинг кучли омили бўлиб хизмат қилади.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот