2017 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Сенаторлар ишни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитишдан бошладилар.

Ҳисоботда қайд этилганидек, 2016 йилда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ҳамда давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида прокуратура органлари томонидан катта ишлар амалга оширилди.

Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоялашга, фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатлари ижро этилиши, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури, Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, Инвестиция дастури бажарилиши мунтазам назорат қилиб борилди.

Ҳисобот йилида тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилиш прокуратура органлари фаолиятининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлди. Тадбиркорларнинг, шу жумладан, тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан 43 мингдан ортиқ тадбир ўтказилди. Назорат тадбирлари давомида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари бузилган 19 752 та ҳолат, шу жумладан, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашилган 129 та ҳолат, ноқонуний текширув ўтказилган 54 та ҳолат, ноқонуний қарорлар қабул қилинган 1 657 та ҳолат, ортиқча йиғимлар ундирилган 657 та ҳолат, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқишда қонун ҳужжатлари бузилган 887 та ҳолат аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича прокуратура томонидан тегишли чоралар кўрилди.

Солиқ ва валюта жиноятларига ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича муайян ишлар бажарилди. 832,7 миллиард сўмлик солиқлар ва тўловларнинг қўшимча ҳисобланиши таъминланди, валюта соҳасида 771 та ҳуқуқбузарлик аниқланди.

Прокуратура органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш борасида идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш чоралари кўрилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги телефон мурожаатларини қабул қилиш марказининг 34 та вазирлик ва идора билан электрон алоқа тизимининг самарали ишлаши таъминланди. 2016 йилда Марказ томонидан 103 063 та, тадбиркорлардан 3394 та мурожаат қабул қилинди. Прокуратура органлари томонидан жами 194 817 та мурожаат кўриб чиқилди, 173 080 нафар фуқаронинг қабул қилиниши таъминланди.

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида катта ишлар амалга оширилди. Халқаро ҳамкорлик янада ривожлантирилди.

5 (3).JPG

Сенаторлар ҳисоботни ҳар томонлама таҳлил қилиб, 2017 йил 7 январь куни прокуратура органларининг бир гуруҳ ҳодимлари билан учрашувда мамлакатимиз раҳбари томонидан қўйилган ҳамда жамиятда адолатни янада мустаҳкамлашда, қонун устуворлигини таъминлашда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда прокуратура органлари роли ва нуфузини оширишга қаратилган вазифаларни рўёбга чиқариш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан таъсирчан чора-тадбирларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг сенаторлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.

Ҳисоботда қайд этилганидек, республика ички ишлар органларининг ўтган йилдаги фаолияти мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга, жамоат тартиби сақланишини таъминлашга, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга, фаолиятнинг шу соҳаларида аниқ натижаларга эришишга қаратилди.

Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этишга замон талабларига жавоб берадиган янги ёндашувларни татбиқ этиш, жиноятчиликка қарши курашишга жамоатчиликнинг кенг қатламларини жалб қилиш, профилактика инспекторларининг бевосита аҳоли орасида иш олиб боришини ташкил этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг 5 253 та маҳалласида бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

Жиноятнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан, аввал судланганлар, жиноятчи гуруҳлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ўта оғир жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар сони анча камайишига эришилди. Шахсга қарши жиноятларни очиш ва тергов қилишда, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишига, одам савдосига, терроризмга, диний экстремизмга ва уюшган жиноятчиликка, шунингдек, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашишда муайян ижобий натижаларга эришилди.

Шу билан бирга, ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг 9 февралида ИИВ органлари ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан ички ишлар органлари, вазирлик раҳбарияти тегишли хулосалар чиқариб олди. Ички ишлар органлари фаолиятидаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни ҳал қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга доир ишларни тубдан яхшилаш, мамлакатда ҳуқуқий тартиботни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар ташкил этилди.

Хусусан, профилактика инспекторлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига асосланган мезонлари ишлаб чиқилди, ички ишлар органлари барча бўғинлари раҳбарлари томонидан аҳоли олдида мунтазам ҳисоб бериш амалиёти жорий этилди. Ички ишлар органларининг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, ички ишлар органлари хизматини бевосита аҳоли пунктларида ташкил этиш орқали жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрланди. Жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика инспекторларини улар фаолиятига хос бўлмаган юмушлардан озод қилиш, уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш бўйича мунтазам ишларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ва судлар билан ҳамкорликда жиноятларни фош қилиш борасидаги ишларни яхшилаш мақсадида идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди. Жиноятларни содир этиш сабаблари, шарт-шароитлари ва омилларини ўрганиш бўйича ишлар ташкил этилди. Содир этилган ҳар бир жиноят ҳолатларини муҳокама қилиш учун йиғилишлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мазкур йиғилишларда ички ишлар органлари раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари иштирок этмоқда.

Ҳисоботда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказиб келинаётган жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика кунлари ўзига хос самара бераётганлиги қайд этилди. Кенг жамоатчилик, ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида ҳар пайшанба куни ташкил этиладиган жиноятларнинг олдини олишга доир комплекс тадбирлар, хусусан, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг машғулотларда қатнашиш давоматини муҳокама қилиш, бу борада тартиб ўрнатиш юзасидан таълим муассасалари маъмурияти ва ота-оналар жавобгарлигини ошириш бўйича ташкилий-тушунтириш тадбирлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида сенаторлар томонидан ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга, ходимлар, айниқса, профилактика инспекторлари учун муносиб хизмат ва маиший шарт-шароитлар яратишга қаратилган аниқ таклиф ва тавсиялар берилди. Сенаторлар ички ишлар органлари ходимларининг касб савиясини ошириш ишларини жиддий равишда яхшилаш, шу мақсадда минтақавий семинарларини ўтказиш зарурлигини қайд этдилар. Одамлар дарду-ташвишларига бефарқ муносабатда бўлган, қонунни суиистеъмол қилган ва бузган ходимларга нисбатан ўз вақтида қатъий чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди. Сенаторлар қайд этганларидек, жиноятга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари фаолиятининг тубдан яхшиланиши Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурини муваффақиятли рўёбга чиқаришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Шундан кейин сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.

Таъкидланганидек, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йилдаги фаолияти ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини бажаришга, қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат назоратини кучайтиришга, мамлакатдаги экологик ҳолатни соғломлаштиришга қаратилди.

Ҳисобот даврида инсонлар саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик мувозанатни, жонли табиат турларининг бойлигини ва генетик фондини, экологик тизимлар ранг-баранглигини сақлаб қолиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, экологик хавфсизликни таъминлашга, табиат объектлари билан боғлиқ маданий меросни сақлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг табиатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 6 та қонун лойиҳасининг янги таҳрири, Вазирлар Маҳкамасининг 10 дан ортиқ қарори тайёрлангани ва шундан 8 таси қабул қилингани қайд этилди.

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан олиб борилган назорат давомида 18 270 дан зиёд мансабдор шахс ва фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 400 дан ортиқ корхона ва ташкилотларга даъво киритилди, 4,13 миллиард сўм ундирилди.

2016 йилда ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари учун, хизматлар, экологик хавфли чиқиндиларни ва маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун 3 860 дан ортиқ экологик сертификат берилди. 27 500 та лойиҳа давлат экологик экспертизасидан ўтказилди, 3 350 дан ортиқ экологик норма белгиланди.

Давлат экологик экспертизасининг тавсияларига мувофиқ энергетика, нефть-газ, металлургия, кимё, қурилиш тармоқларининг, саноат, коммунал ва қишлоқ хўжалигининг 318 та хўжалик юритувчи субъектида энергия тежовчи, кам чиқинди чиқарадиган технологиялар жорий этилди. Экологик, шунингдек, идоравий ва жамоат назоратини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси атроф-муҳитини муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат дастурини бажариш чоралари кўрилди. Оролбўйи минтақасини экологик соғломлаштириш бўйича чоралар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Орол денгизининг қуриб қолган тубидаги 76,1 минг гектар майдонда янги иҳота дарахтзорлари барпо этилди.

2016 йилда бешта халқаро лойиҳани амалга ошириш давом эттирилди, 25 та янги халқаро лойиҳа ишлаб чиқилди ва 2017 йилда 6 та янги лойиҳани рўёбга чиқариш бўйича келишувга эришилди.

Ҳисоботни муҳокама қилиш вақтида сенаторлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан ишлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда кўпайтириш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш соҳаларидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратдилар. Давлат экологик назорати, атроф-муҳит мониторинги, шунингдек, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида фаолият кўрсатаётган давлат органларининг инфратузилмасини ва моддий-техник базасини ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар.

Шундан сўнг сенаторлар Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисини сайлаш, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Сенаторлар “Мамлакат истироҳат боғлари, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларида ўрнатилган юқори технологияли аттракционлардан фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат назоратининг ҳолати тўғрисида”ги парламент сўровини кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига юбориш ҳақида қарор қабул қилдилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Барча кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сенат ялпи мажлиси давомида 21 та масала, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ қилишга, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга қаратилган 9 та қонун кўриб чиқилди. Уларни руёбга чиқариш аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни кучайтиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот