2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошқарди.

Давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида бўлиб ўтаётган ялпи мажлис қатнашчилари Сенат Раиси Н.Йўлдошевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Олий Мажлис Сенатининг ўтган даврдаги фаолиятига ва келгуси йиллардаги устувор вазифаларга бағишланган маърузасини тингладилар.

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши том маънода тарихий воқеа бўлганлиги таъкидланди. Атиги чорак аср мобайнида мамлакатимиз тараққиётнинг пухта ўйланган «ўзбек модели»ни изчил рўёбга чиқариш орқали бир неча йил давомида иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини кўрсатиб, илдам ривожланаётган демократик давлатга айланди. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги, ҳаётнинг барча соҳаларида қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш деб номланадиган бешта тамойилга асосланган давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “ўзбек модели” олиб борилаётган ислоҳотларнинг ишончли пойдеворига айланди.

3 (1).jpg

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча соҳаларида кенг кўламли демократик ислоҳотлар ўтказилди, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий тизимни тубдан янгилашнинг, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари қўйилди. Бундай давлатда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ор-номуси, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Маънавий қадриятларнинг тикланиши, миллий ўзликни англаш ҳиссининг ўсиши учун шарт-шароитлар яратилиши, ислоҳотларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини тўлиқ таъминлашга қаратилганлиги, мулк ҳуқуқининг мустаҳкамланганлиги инсонлар дунёқарашини, улар ҳаётининг мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартирувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Мустақиллик йилларида дон, ёқилғи-энергетика ва транспорт-коммуникация соҳасида мустақилликка эришишга, иқтисодиётнинг барча соҳаларини модернизация қилишга доир чиндан ҳам кўламдор чора-тадбирлар амалга оширилди. Қишлоқ хўжалигини қайта қуриш, ерни унинг ҳақиқий эгаларига бериш ҳисобига республиканинг озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда. Агар илгари Ўзбекистон собиқ иттифоқнинг хомашё етказиб берувчи қолоқ ўлкаси ҳисобланган бўлса, бугунги кунда мамлакатимизда нефть ва газ-кимё саноати, нефтгаз ва темир йўл машинасозлиги, автомобилсозлик, замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, фармацевтика, юқори технологик озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати каби тармоқлар етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиётида мулкдорлар, тадбиркорлар синфи ўз мавқеини кучайтирмоқда. Уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги иштироки доим ўсиб бормоқда. Бугун бу кўрсаткич 56,7 фоизни ташкил этмоқда. Банд бўлган аҳолининг қарийб 80 фоизи тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўз оиласининг, халқининг фаровонлигини ошириб келмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш учун қулай муҳит яратилган.

1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши ижтимоий-иқтисодий ривожланиш изчиллигининг, тинчлик ва осойишталикнинг, сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий барқарорликнинг, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатига айланди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий замири Конституциянинг асосий қоидаларига мувофиқ изчил шакллантирилмоқда.

40.JPG

Икки палатали миллий парламентнинг яратилиши ва унинг самарали фаолият кўрсатиши давлат ва жамият қурилишидаги демократик ислоҳотларнинг муҳим омилига айланди. Парламентда қуйи – Қонунчилик палатаси профессионал асосда фаолият кўрсатади, юқори палата – Сенат эса Ўзбекистон минтақаларини ифодалаб, минтақавий ва умумдавлат манфаатлари мувозанатини таъминлайди. Мустақиллик йилларида ҳокимият тармоғини бўлишдан иборат конституциявий принципни босқичма-босқич рўёбга чиқаришга, улар ўртасида ўзаро мувозанат ва тийиб туришнинг самарали тизимини яратишга, марказ ва жойларда давлат ҳокимияти органлари тизимида қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат функцияларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар олиб борилди.

Парламент томонидан қабул қилинган қонунлар ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга, иқтисодиётнинг узлуксиз ўсишига, халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратишга ва жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб ўрнини таъминлашга хизмат қилади.

Маърузада Сенатнинг ўтган йиллардаги фаолияти айрим жиҳатларини танқидий таҳлил қилишга ва келгуси даврда парламент юқори палатаси иш самарадорлигини оширишнинг устувор вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 22 январда бўлиб ўтган биринчи ялпи мажлисида, парламент палаталарининг 2015 йил 23 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисида, Конституция қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини тубдан яхшилаш, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмуни ва моҳиятини ижро этувчиларга етказиш, Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлигини, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликдаги фаолиятни кучайтириш чоралари кўрилганлигига урғу берилди.

Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини ошириш бўйича Сенат қўмиталари ва комиссияларининг, ҳар бир сенаторнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, қабул қилинаётган қонунлар нормалари ишлаши учун зарур бўлган қонуности ҳужжатлари ўз вақтида эълон қилинишини ва ҳуқуқни қўллаш ҳолатини мунтазам назорат қилиш устувор вазифалар қаторида тилга олиб ўтилди. Бунда сенаторларнинг кундалик иш услубида мустаҳкам ўрин олиши лозим бўлган парламент назоратини амалга ошириш расмиятчилик учунгина кечишига йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди.

Яқинда қабул қилинган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган барча механизмларни ишга солиш муҳим аҳамиятга эга. Маърузада минтақавий ва умумдавлат манфаатлари мувозанатига эришишга, қонунийликни, қонун устуворлигини таъминлашда парламент ролини оширишга қаратилган Сенат фаолиятининг самарадорлигини ошириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Шундан сўнг сенаторлар ялпи мажлис кун тартибига мувофиқ мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ҳамда демократлаштиришга қаратилган қонунларни кўриб чиқишга киришдилар.

31.JPG

Сенаторлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Ушбу қонун ёшлар сиёсатининг асосий қоидалари, бундай сиёсатни шакллантириш ва рўёбга чиқаришга доир ташкилий-ҳуқуқий механизмларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, тўғридан-тўғри таъсир қилишни яхлит қонун ҳужжатида мужассам этиш мақсадида қабул қилинганлиги таъкидланди.

Қонунда ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда ёшларга оид давлат сиёсатининг қуйидаги устувор йўналишлари мустаҳкамлаб қўйилди: ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ҳамда манфаатларни, ёшларнинг очиқ ва сифатли таълим олишини таъминлаш, ёш авлоднинг жисмоний, интеллектуал ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш, ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларни маънавий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, радикализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш, иқтидорли ёшларни ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ёшлар спортини, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва ҳоказо.

Қонунда ёшларга оид давлат сиёсатини марказда ва жойларда рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар вазифалари, ваколатлари, шунингдек, уларнинг бу соҳадаги жавобгарлиги аниқ белгилаб берилмоқда. Ушбу органлар зиммасига ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, меҳнат ва бошқа соҳаларда ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган талаблар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шак-шубҳасиз ижро этилишини таъминлаш, ҳуқуқий тарғиботга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш вазифалари юклатилмоқда.

Қонун нормалари ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда жамоат ташкилотларининг, энг аввало, ёшлар ташкилотларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва оммавий ахборот воситаларининг роли ҳамда ўрнини кучайтиришга ҳам қаратилган. Давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда, соғлом баркамол авлодни тарбиялашга доир тадбирларни уюштириш ҳамда ўтказишда, ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини юксалтиришда, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари талаблари бажарилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари муқаррар иштирокининг ҳуқуқий механизмлари белгилаб берилмоқда.

Сенаторлар қайд этганларидек, қонуннинг қабул қилиниши ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мустаҳкамлашга, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар масъулиятини кучайтиришга, ушбу соҳада соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши учун мамлакатимизда зарур имкониятлар ва шарт-шароитлар яратишга, мамлакатимиз ёшларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама баркамол шахслар қилиб шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Ушбу қонун давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларни ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайёрланган ва парламентнинг қуйи палатасига киритилган ҳамда ички ишлар органларининг мақомини, биринчи навбатда, қонун устуворлигини, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича улар фаолиятининг шакллари ҳамда усулларини аниқ белгилаб беришга қаратилган.

Мажлисда ушбу қонун ички ишлар органлари тизими ва тузилишини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда ваколатларини, уларнинг ходимларига нисбатан қўйилган талабларни, шунингдек, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш чораларини аниқ белгилаб бериши таъкидланди.

Қонунда ички ишлар органларининг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва принциплари мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Ички ишлар органлари зиммасига фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини, юридик ҳамда жисмоний шахслар мол-мулки ҳимоясини таъминлаш вазифалари юклатилмоқда.

Ички ишлар органларининг аниқ вазифаларини, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, жиноятларнинг, бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни фош қилиш, жамоат жойларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ички ишлар органларининг аниқ вазифаларини белгилаб қўйиш уларининг жамият ва давлат олдидаги жавобгарлигини оширади.

Қонунда ички ишлар органлари хизматига қабул қилишга доир қўйилган асосий талабларга, хизмат ўташ шартларига алоҳида ўрин ажратилган.

Сенаторлар таъкидлаганларидек, ушбу қонун ички ишлар органлари нуфузини мустаҳкамлашга, улар фаолиятида қонунийликни таъминлашга, шунингдек, ходимларнинг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни ижро этиш бўйича жавобгарлигини оширишга кўмаклашади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ялпи мажлисда табиатни муҳофаза қилиш соҳасига доир қонунлар ҳам кўриб чиқилди.

Сенаторлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар гуруҳи томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини (янги таҳрири) кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, қонуннинг асосий мақсади ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришдан, ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта ҳосил қилиш тизими самарадорлигини оширишдан, уларнинг яшаш муҳитини сақлашдан, шунингдек, қонуннинг тўғридан-тўғри таъсир қилишини таъминлашдан иборат.

Амалдаги қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таъсирчанлигини оширишга ва биологик хилма-хилликнинг ажралмас қисми сифатида ёввойи ҳайвонлар генофондини комплекс ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан қонунчилик ҳужжатларидаги нуқсонларни бартараф этишга, қонун нормаларини янги қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлаштиришга қаратилган янги ҳуқуқий нормаларни мустаҳкамлайди.

Қонунда ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда давлат органларининг, шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда.

Ҳайвонот дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишнинг ҳуқуқий режимини, табиий муҳитдан «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонлар ажратиб олинишини тақиқлашни, ҳайвонот дунёси объектларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг яшаш муҳитини сақлаш бўйича биотехник тадбирлар ўтказиш тартибини белгилаб берувчи нормалар қонуннинг муҳим қоидаларидир.

Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш соҳасида мониторинг ва назорат олиб бориш, ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш масалалари қонунда алоҳида ўрин эгаллайди.

Сенаторларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши табиий шароитларда ёввойи ҳайвонларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини сақлаш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга, ушбу соҳада мавжуд бўлган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра сенаторлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар гуруҳи томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини (янги таҳрири) кўриб чиқдилар.

Мажлисда сенаторлар янги қонун ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, ундан оқилона фойдаланиш тизимининг самарадорлигини оширишга, атроф-муҳит бус-бутунлигини ва ёввойи ўсимликлар ўсадиган муҳитни сақлашга қаратилганлигини қайд этдилар.

Қонунда ўсимлик дунёси муҳофаза қилинишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш борасидаги субъектларнинг ваколатлари, ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ўсимлик турларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, карантин тадбирларини ўтказиш талаблари аниқ белгилаб берилган. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш соҳасида мониторинг ҳамда назорат олиб боришнинг ҳуқуқий асослари белгиланмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, ушбу қонуннинг қабул қилиниши табиатнинг барқарорлигини, биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш, хусусан, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик организмлари генофондини асраш, мамлакат минтақаларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар яратиш ва кенгайтириш ҳамда ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта ҳосил қилиш соҳасида норма ҳамда нормативларни ишлаб чиқиш борасидаги муносабатларни қонуний йўл билан самарали тартибга солиш имконини беради. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати олтинчи ялпи мажлисининг биринчи иш куни якунланди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот