ЎзА Ўзбек

28.01.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди​

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди. 

Сунатулла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шуҳрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Шуҳрат Вафаевга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажариш ҳам юклатилган. 

Бадриддин Нурутдинович Абидов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. ​

9 739
ЎзА