ЎзА Ўзбек

28.03.2018 20:18 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Россия элчихонасига борди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Россия элчихонасига борди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 28 март куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамроҳлигида Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ҳукумати номидан Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденевга Россиянинг Кемерово шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган ёнғин муносабати билан таъзия билдирилди.

Ҳамдардлик китобига мазкур фожиада ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилинган сўзлар ёзиб қолдирилди.

ЎзА
7 296