Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши 2019 йилда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномалар 2019 йилнинг 25 январигача қабул қилинишини маълум қилади.

Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига қуйидаги талабларга жавоб берадиган ишлар қабул қилинади:

– республика фанини ривожлантиришга улкан ҳисса бўлиб қўшилган ва халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлар, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ривожланишига кучли таъсир қилган кашфиёт, ихтиро ва илмий ишланмалар, жаҳон миқёсидаги энг илғор стандартларга мос бўлган ва амалиётга катта самара билан жорий этилган янги техника ва технологиялар (биринчи даражали мукофот учун);

– республика фанининг муайян тармоқларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган ва хорижий мамлакатларда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлар, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатган ихтиролар, илмий ишланмалар, таълим муассасалари учун дарсликлар, илғор стандартларга мос бўлган ва ишлаб чиқаришга самарали жорий қилинган янги технологиялар (иккинчи даражали мукофот учун).

Адабиёт соҳасида Давлат мукофотига қуйидаги талабларга жавоб берадиган ишлар қабул қилинади:

– ўзбек адабиётини ривожлантиришга улкан ҳисса бўлиб қўшилган, кенг маданий жамоатчилик томонидан эътироф этилган, халқаро миқёсда миллий адабиётимизнинг обрў-эътиборини кўтаришга хизмат қилган юксак бадиий савиядаги шеърий, насрий ва драматик асарлар, ўзбек адабиёти энг нодир асарларининг хорижий тилларга таржималари ҳамда адабиётшунослик йўналишидаги фундаментал тадқиқотлар (биринчи даражали мукофот учун);

– замонавий ўзбек адабиёти ривожида муносиб ўрин эгаллаган юксак савиядаги бадиий ва публицистик асарлар, жаҳон адабиётининг миллий маънавиятимизни бойитишга хизмат қиладиган етук асарларининг ўзбек тилига таржималари, адабиётшунослик соҳасидаги тадқиқотлар ҳамда адабиёт дарсликлари (иккинчи даражали мукофот учун).

Санъат ва меъморчилик соҳасида Давлат мукофотига қуйидаги талабларга жавоб берадиган ишлар қабул қилинади:

– республикада маданият, санъат ва меъморчиликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса бўлиб қўшилган, кенг жамоатчилик томонидан ҳамда халқаро миқёсда эътироф этилган, энг юксак бадиий савиядаги санъат ва меъморчилик асарлари (биринчи даражали мукофот учун);

– республикада маданият ва меъморчиликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган, кенг жамоатчилик ва ижодкорлар томонидан эътироф этилган, юксак бадиий савиядаги санъат ва меъморчилик асарлари (иккинчи даражали мукофот учун).

Давлат мукофоти шахсий характерга эга ва қоидага кўра битта шахсга берилади. Давлат мукофотига тавсия этилган ишда бир неча шахснинг ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган тақдирдагина Давлат мукофоти муаллифлар жамоасига берилиши мумкин. Муаллифлар жамоаси беш кишидан ошмаслиги керак.

Бир неча шахслар томонидан бажарилган ишларни мукофотга тақдим этишда даъвогарлар жамоасига фақат ишни бажаришда бевосита ижодий иштироки энг юксак даражада ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган асосий муаллифларгина киритилади. Муаллифлар жамоаси таркибига маслаҳатчилик, маъмурий ва ташкилий ишларни бажарган шахсларни киритишга йўл қўйилмайди.

Муаллифлар жамоаси таркибига вафот этган, лекин ишни бажарилишида қўшган ҳиссаси аҳамиятга эга бўлган шахслар ҳам киритилиши мумкин.

Давлат мукофотига ҳукуматнинг бошқа мукофоти билан илгари тақдирланган муаллифлар ҳам истисно тариқасида тавсия этилиши мумкин.

Фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотига кўрсатилаётган илмий тадқиқотлар, адабий ва бадиий асарлар матбуотда эълон қилинган, техника ва технологиялар бўйича бажарилган ишлар ишлаб чиқаришга жорий этилган бўлиши керак.

Мусиқа, театр, кино, тасвирий ва бошқа хил санъат асарлари, концертлар, кўргазмалар, театрлар, радио ва телевидение орқали эълон қилинган, кенг жамоатчиликка таништирилгандан кейин, меъморчилик асарлари бўйича объектлар эса фойдаланишга топширилгандан сўнг бир йил ўтгач тавсия этилиши мумкин.

Фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги  Давлат мукофотига тақдим этиладиган ҳар бир ишга тавсия этувчи ташкилот томонидан тавсиянома хати ёзилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

– муаллиф (муаллифлар жамоаси учун – ҳар бир муаллиф)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми (паспорт бўйича), туғилган йили ва жойи, яшаш манзили, ишлаш жойи ёки фаолият тури, илмий даражаси ва унвони (муаллифларнинг фамилиялари алифбо тартибида кўрсатилади);

–  ишнинг номи;

– ишнинг тақдим этилишини асословчи натижалар, техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва маънавий-маърифий аҳамияти, амалга оширилиш кўлами;

– унинг тугалланган, нашр қилинган, қурилган, жамоатчиликка кўрсатилган ва ишлаб чиқаришга жорий этилган вақти.

Тавсиянома хати тақдим этаётган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак. Раҳбарнинг ўзи мукофотга даъвогарлар таркибига кирган ҳолатдагина хатни раҳбарнинг ўринбосари имзолайди.

Тавсиянома хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

– ишни тақдим этиш ҳақида, унинг номи, мукофотга даъвогарларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда муассаса илмий ёки илмий-техника кенгаши мажлисининг, вазирлик ҳайъатининг ва бошқа тегишли мажлислар баённомасидан кўчирма;

– ишнинг қаерда амалга оширилгани, вақти, салмоғи ҳамда унинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, маънавий-маърифий жиҳатдан тавсифи қайд этилган ҳолда қисқача мазмуни (ҳажми 10 саҳифадан ошмаслиги, муаллиф ёки муаллифлар томонидан имзоланиши керак).

Агар мукофотга тавсия этилган тадқиқот иши буюртмага кўра бажарилган бўлса, буюртмачи ташкилот бўйсунадиган вазирлик ёки идора раҳбарияти розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши лозим.

– муаллифлар жамоаси томонидан бажарилган ишлар учун ҳар бир муаллифнинг ишга қўшган ижодий ҳиссаси аниқ кўрсатилган, ҳар бир муаллиф томонидан имзоланган ва нотариал тасдиқланган далолатнома;

– ҳар бир муаллиф учун 4х6 см. ўлчамли рангли фотосурат ёпиштирилган ходимларни ҳисобга олиш варақаси ҳамда маълумотнома (электрон варианти билан);

–  қўшимча 4 дона 4х6 см. ўлчамли фотосурат ва паспорт нусхаси;

– илмий ишлар, адабий ва драматик асарлар, таржималар, дарсликларнинг нашрлари, машина ва механизмлар, янги материаллар, конструкциялар тавсифлари, ишлаб чиқаришга жорий этилган ишларнинг далолатномалари, қурилган иморатлар ва ихтироларнинг баёнлари, қўшимча чизма, схема, харита, фотоальбом ва макетлар, санъат асарларининг ёзма, овозли ёки видео ёзув, тасвир, ҳажмли-фазовий ва бошқа шаклларда чоп этилган нусхалари.

Эслатма: таълим муассасалари учун дарсликлар бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосалари илова қилинади.

Мукофотга тавсия этилган иш ва унга оид ҳужжатлар уч нусхада топширилиши керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхаларининг ҳар бир йиғмаси алоҳида жилдга солинади. Чоп этилган илмий, адабий, бадиий асарлар ёки алоҳида муқоваланган ишнинг баёнидан бир нусхадан ҳам жилдга солинади. Жилд устига ишни тақдим этувчи муассаса номи, ишнинг номи ва муаллиф(лар) фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилади.

Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотларига тавсияномалар Кенгашнинг ишчи органи – Фанлар академияси томонидан, Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Давлат мукофотларига тавсияномалар Кенгашнинг ишчи органи – Маданият вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тақдим этиладиган ишларга қўйиладиган талаблар билан танишиш ва лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаш билан боғлиқ масалалар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:

Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти бўйича:

100047, Тошкент шаҳри,

Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уй, 322-хона.

Тел.: (371) – 233-59-46.

Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофоти бўйича:

100011, Тошкент шаҳри,

Алишер Навоий кўчаси, 30-уй, 308-хона.

Тел.: (371) – 239-49-57, 244-65-97.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашидан