Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг таклифига биноан 2017 йил 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга келди.

Анқара, 25 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Самадов хабар қилади.

Анқара шаҳридаги Эсонбуға халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Бекир Боздағ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Аэропорт икки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган. Ўзбекистон делегацияси шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар учун қулай шароитлар яратиш, сайёҳлар алмашинуви ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон делегациясининг Истанбул шаҳрига ташриф буюриши ҳам мўлжалланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Туркияга келди