Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг топшириғига биноан мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, юқори ва олий даражадаги мунтазам учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг изчил ривожланиши ва янада мустаҳкамланишига, турли соҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалигида ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилганини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Мамлакатларимиз ўртасида мавжуд бўлган "яшил йўлак" доирасида Россия бозорига етказиб берилаётган ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларининг тури ва ҳажми кенгайиб бормоқда. Россия ташкилот ва компаниялари ҳар йили Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу ойнинг бошида бўлиб ўтган навбатдаги ярмарка якунида умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган экспорт шартномалари имзоланди.

Агросаноат мажмуида қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Интенсив боғдорчилик, иссиқхоналар хўжалиги, чорвачиликни ривожлантириш, селекция ва уруғчилик соҳалари шулар жумласидандир. Мамлакатларимиз илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Учрашувда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажмини ошириш учун қулай шароитлар яратиш ва замонавий савдо-логистика инфратузилмасини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Аграр соҳада кооперацияни кучайтириш ва қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, уруғлик ва ветеринария препаратлари тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди. Малакали мутахассислар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Россия қишлоқ хўжалиги вазири давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Ҳукумат раиси Дмитрий Медведевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Александр Ткачев Россия мамлакатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Россия қишлоқ хўжалиги вазирини қабул қилди