Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келди.

Минск, 9 октябрь. ЎзА махсус мухбири Анвар Бобоев хабар қилади.

МДҲ саммитининг асосий воқеалари 10 октябрь куни бўлади.

Президентимиз Ислом Каримов анъанага мувофиқ давлат раҳбарларининг тор доирада ва кенгайтирилган таркибда ўтказиладиган учрашувларида иштирок этади. Саммит кун тартибидан Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамаси ўрин олган. 

Мажлис якунида МДҲ доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Минск шаҳрига келди