ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг Тошкентдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган делегациялар бошлиқларини қабул қилди.

Президентимиз меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистонда МДҲ доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, жумладан, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

4cb4539d-31ad-152f-e119-7e327c92d29f.jpg

Хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мамлакатимизнинг Ҳамдўстликда 2020 йилги раислигининг устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди.

Ташкилотга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш, жумладан, тезкор ахборот алмашиш ҳамда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликни бартараф этиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

2abf3880-3513-495a-f301-0d442b6a4459.jpg

Кибержиноятчиликка қарши курашда, интернет ва бошқа ахборот-коммуникация технологияларидан зўравонлик ва радикал қарашларни тарғиб қилиш мақсадида фойдаланишга чек қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги таъкидланли.

Меҳмонлар самимий қабул учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ўз мамлакатлари раҳбарларининг саломи ва эзгу тилакларини етказдилар.

Учрашувда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг бошқа долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

c094a8c3-44c0-ee73-9a81-5bbfcc5f9ff2.jpg

4 290
ЎзА