ЎзА Ўзбек

09.07.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Президенти ХХР Раисига ҳамдардлик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти ХХР Раисига ҳамдардлик мактуби йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг жанубий ва шарқий музофотларида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик мактуби йўллади.

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга саломатлик тилади.

10 424
ЎзA