Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик айниқса сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда жадал ривожланаётганини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳаларидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақада барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши кураш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Генерал Ж.Вотел давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, АҚШ Президенти Д.Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

АҚШ жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларини юксак баҳолаши ва қўллаб-қувватлаши қайд этилди.

Ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Афғонистон ва бутун Марказий Осиё давлатлари манфаатлари йўлида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиши алоҳида таъкидланди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Президентининг АҚШга кутилаётган расмий ташрифи Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариши, ўзаро манфаатли ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитишига қатъий ишонч билдирилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди