Қадрли устоз ва мураббийлар!

Авваламбор, дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган сиз, азизларни бугунги қутлуғ айём – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Ушбу сана бундан 19 йил олдин Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан эл-юртимизнинг сизларга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромининг амалий ифодаси, умумхалқ байрами сифатида таъсис этилганини албатта ҳаммамиз яхши эслаймиз.

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишни келажаги буюк Ўзбекистонни барпо этишнинг энг муҳим шарти деб билган, сизларга ўзининг энг яқин маслакдошлари сифатида катта ишонч ва ҳурмат билан қараган Юртбошимизнинг ўзлари ҳам барчамиз учун меҳрибон устоз, талабчан мураббий эдилар.

Ислом Абдуғаниевич Ватанимизни буюк муҳаббат билан севиш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш, бу йўлда бор билим ва тажрибамиз, бутун борлиғимизни сафарбар этиш борасида биз учун юксак ибрат мактабини яратиб кетдилар.

Жаҳон ҳамжамиятида “ўзбек модели” деб тан олинган тараққиёт стратегиямизнинг ажралмас қисми бўлган замонавий таълим-тарбия тизимига асос солган, бу соҳани давлат сиёсатининг устувор йўналиши даражасига кўтариб, унинг ривожланиш йўлларини аниқ белгилаб берган, “Бутун Ўзбекистон болалари – менинг азиз фарзандларим” деб уларни ҳамиша эъзозлаган Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўлмас тарихий хизматларини бугунги ва келгуси авлодлар доимо чуқур миннатдорлик билан ёдга олади. 

Улуғ устозимизнинг эзгу ғоя ва васиятлари асосида таълим ва тарбия соҳасидаги туб ислоҳотларни юксак босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган янги авлод кадрларини вояга етказишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш ҳаммамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас бурчимиз бўлиб, биз бу йўлда биринчи навбатда сиз, азизларга, сизларнинг билим ва малакангиз, тажриба ва маҳоратингизга таянамиз.

Азиз дўстлар!

Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Айни пайтда бугунги кунда олдимизда янада муҳим ва долзарб вазифалар турганини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шу борада илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, унинг нафақат давр билан ҳамоҳанг бўлишини, балки замондан олдинда юришини таъминлаш, педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг илғор усулларидан кенг фойдаланиш, бу ишларни хориждаги нуфузли марказлар билан ҳамкорликда олиб бориш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, ўқитувчи ва домлаларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини ҳар тарафлама рағбатлантириш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш, қисқа қилиб айтганда, ҳаётимизга катта куч бўлиб кираётган янги авлодимизни камол топтириш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар сафарбар этилади.

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Сиз, азизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, ҳаётда ва меҳнат фаолиятингизда бахт ва омадлар ёр бўлишини тилайман.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
вазифасини бажарувчи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табриги