Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий комиссар Зайд Раад ал-Ҳусайннинг Бошқарма бюджетига ихтиёрий бадал тўловини амалга ошириш имкониятини кўриб чиқиш ҳақидаги мурожаати қабул қилиниб, Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратадиган бўлди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси делегациясининг 2017 йил 10-12 май кунлари мамлакатимизга ташрифи Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтаргани билан улкан аҳамият касб этди.Ташриф давомида Олий комиссар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди. 2017 йил июнь ойида Ўзбекистон парламенти томонидан 90 дан ортиқ тадбирдан иборат ҳаракатлар режаси қабул қилингани эса мамлакатимиз ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасидаги амалий ва очиқ мулоқотни кенгайтириш ҳамда мустаҳкамлашга янги суръат бахш этди.
Бугун ушбу ҳамкорлик юқори руҳда давом этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Олий комиссар Зайд Раад ал-Ҳусайннинг Бошқарма бюджетига ихтиёрий бадал тўловини амалга ошириш имкониятини кўриб чиқиш ҳақидаги мурожаати қабул қилиниб, Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратадиган бўлди.