Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2018 11:22 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига келди Остона, 15 март. ЎзА махсус мухбири Абу Бакр Ўрозов хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Республикасининг расмий кишилари кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида ҳамда Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.

ЎзА
13 609