ЎзА Ўзбек

21.05.2020 Чоп этиш версияси

«Замонавий қишлоқ» лойиҳаси муҳокама қилинди

«Замонавий қишлоқ» лойиҳаси муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида «Замонавий қишлоқ» лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Шу борада Пахтаобод тумани Бўстонобод қишлоғи ҳамда Қўрғонтепа тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи учун дастлабки режа ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, қишлоқ ҳудудларга зарур муҳандислик коммуникациялари тортилиб, кўп қаватли уйлар қурилади. Улар, аввало, бир уйда кўпчилик яшаётган, муҳтож оилаларга берилади.

Давлатимиз раҳбари бу борада Андижон тажрибасини яратиш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш, «Замонавий қишлоқ»даги уйларни бошқа турар жойларга нисбатан арзон қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда вилоятда камбағалликни қисқартириш, ипотека кредитлари асосида якка тартибдаги уйларни қуриш-таъмирлаш лойиҳалари муҳокама қилинди.


3 682
ЎзА