Ўз ваколат муддатини тугатиб, юртимизга қайтган элчи ва дипломатлар масъул лавозимларга тайинланади
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчиларини ҳар томонлама рағбатлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчиларини ҳар томонлама рағбатлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.Афсуски, бизда ўз миссиясини бажариб қайтган юқори малакали дипломат ходимларга муносиб иш бериш, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш масаласи эътибордан четда қолган, десак, буям адолатдан бўлади, деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ўринда мен ўзининг ваколат муддатини тугатиб, юртимизга қайтган тажрибали элчи ва катта дипломатларимизни вазирлик, идора ва вилоят ҳокимликларидаги масъул раҳбарлик лавозимларига тайинлаш тартибини жорий қилиш лозим, деб ҳисоблайман.
Шу тариқа элчи ва дипломатларимизнинг хорижда орттирган бой тажриба ва билимларидан тармоқ ва ҳудудларимизнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, экспорт ҳажмини ошириш ва инвестицияларни жалб этишда фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.
Президентимиз Тошкент шаҳрида вазирлик тизимидаги ходимлар, чет элларда ишлаб келган дипломатларимиз учун имтиёзли ипотека кредитлари асосида кўп қаватли уйлар қуриш зарурлигини қайд этди.