ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Ёшлар ўз келажагини ўзлари белгилайди

Ёшлар ўз келажагини ўзлари белгилайди

Сайлов – 2019 

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти бўлимида жорий йилги сайловда биринчи бор қатнашадиган ёшлар иштирокида “Сенинг овозинг – сенинг келажагинг” мавзуида учрашув бўлиб ўтди.

Термиз давлат университети талабалари учун ташкил этилган учрашувда вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Бойқулов, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Раҳматов ёшларга Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, миллий сайлов қонунчилигимиздаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берди. Сиёсий партияларнинг сайловолди дастурлари, депутатлик ваколатлари, сайловларда бериладиган ҳар бир овознинг аҳамияти ва бу жараёнда ёшларнинг ўрни хусусида фикр алмашилди.

– Учрашувда сайлаш ва депутатликка сайланиш тўғрисида етарли маълумотларга эга бўлдик, – дейди Термиз давлат университети тарих факультети талабаси А.Файзиев. – Сайловда ўзимиз танлаган номзодга берадиган овозимиз эртанги келажагимиз ҳамда мамлакатимиз тараққиёти учун муҳимлигини чуқур англаб олдик. Мен, албатта, бўлғуси сайловларда фаол иштирок этиб, Ватаним равнақи учун овоз бераман.

photo5341690821226900774.jpg

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази вилоят бўлими фаолияти, шунингдек, сайловларга оид саволларга тезкор, аниқ жавоб берадиган “Call center” хизмати билан танишди.

– Талабаларнинг фаоллиги, жамиятдаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси баландлиги қувонарли, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи, Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг ҳудудий бўлими раҳбари С.Саломов. – Ёшлар халқаро матбуот маркази ҳудудий бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Уларга сайлов тарғиботини ташкил этиш ва хорижлик журналистлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот бердик. Сайловларни умумэътироф этилган мезонлар асосида очиқ-ошкора ўтказишда оммавий ахборот воситаларининг роли ҳақида тушунчалар беряпмиз.

Тадбирда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

2 326
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА