Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 январь куни қурилиш соҳсидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгаймоқда. Янги уй-жойлар, йирик заводлар, замонавий инфратузилма объектлари барпо этилмоқда. Табиийки, бундай катта ҳажмдаги ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун малакали қурувчилар ва лойиҳачилар, барқарор ташкилотлар керак.

Йиғилишда қурилиш соҳасидаги муаммо ва камчиликлар кескин танқид қилинди. Масалан, мамлакатимизда 22 мингга яқин қурилиш-пудрат ташкилоти бўлиб, уларнинг аксариятида ишчилар сони ва касб малакаси тўғрисида маълумот юритилмайди.

Ҳудудлардаги барча қурилишлар ягона буюртмачи хизмати ташкилотларига топшириб қўйилгани кўрсаткичларга салбий таъсир қилмоқда. Илғор хорижий тажрибада қурилиш хавфсизлиги, сифати ва натижаси назорат қилинса, бизда барча куч ва ресурслар жараённи назорат қилишга сарфланиб, сифат иккинчи ўринга тушиб қолган.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уни замонавий асосда ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирларни белгилаб берди.

photo5233617285007125828.jpg

Лойиҳа институтлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, хорижий тажриба асосида тендерлар ўтказишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш, бу борада электрон тизимни эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

Қурилиш, Молия, Адлия вазирликлари ва бошқа мутасадди ташкилотларга жорий йил 1 июлга қадар қурилиш корхоналари фаолиятини баҳолаш рейтингини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ушбу рейтингда ишчилар сони ва малакаси, бажарилган ишлар ҳажми, солиқ ва кредитларнинг ўз вақтида тўланиши каби мезонлар ўз аксини топади.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳамда ягона буюртмачи хизмати ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Соҳада ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси пастлиги қайд этилди. Жумладан, лойиҳаларни яратиш, экспертизадан ўтказиш, қурилишга рухсат бериш, қурилиш-пудрат ишларини назорат қилиш жараёнлари ҳалигача қоғозда бажариляпти. Инвестор ва тадбиркорлар учун қаерда нима қуриш мумкинлиги ҳақида маълумот берувчи геоинформацион тизим йўлга қўйилмаган.

Шу боис йиғилишда Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тизимни тўлиқ рақамлаштириш бўйича жорий йилда амалга оширишга оид “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

photo5233218067796962334.jpg

Соҳада техника хавфсизлиги талабларига риоя қилинмаётгани, “риск-анализ” тизими ва назорат йўқлиги оқибатида бахтсиз ҳодисалар юз бераётгани қайд этилди. Тегишли вазирлик ва идораларга қурилиш соҳасида давлат назоратини бутунлай янгича асосда ташкил этиш, меҳнат муҳофазасини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда кадрлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари қурилиш соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш тизими бугунги кун талабига жавоб бермаслигини таъкидлади.

Меҳнат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қурилиш соҳасида ўрта бўғин мутахассислари ва ишчи касблар классификаторини жорий қилиш ҳамда унга мувофиқ коллежларда қурувчилар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Соҳага оид таълим дастурларини юқори технологиялар ва инновацион ёндашувлар асосида янгидан ишлаб чиқиш, бўлажак кадрларни замонавий лойиҳалаш ва дастурий таъминот, хусусан, BIM (Building Information Modeling) технологиялари билан ишлашга ўргатиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш соҳасига инновацион технологиялар кенг жорий этилади