ЎзА Ўзбек

01.01.2020 Чоп этиш версияси

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (III қисм)

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (III қисм)

Янги тарихнинг бир йили

III қисм

“Илм бўлмаса, ривожланиш бўлмайди”

Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Шу асосда 2030 йилга қадар мактабгача ёшдаги болаларнинг 80,8 фоизини қамраб олиш вазифаси белгиланди.

9-Book challeng.jpg

Барча мактаблар 11 йиллик таълим тизимига тўлиқ ўтди.

Ўқитувчилар ҳисоботи 7 дан 3 тага қисқартирилди.

Ўқитувчилар иш ҳақи 1,5 баробар оширилди. Пенсияни тўлиқ тўлаш йўлга қўйилиши натижасида 1000 дан ортиқ ишламайдиган пенсионерлар халқ таълими тизимига ишга қайтди.

Халқ таълими тизимига 12 871 эркак ўқитувчи қайтиб келди ва уларнинг умумий сони 133 320 нафарга етди. Бу кўрсаткич умумий ўқитувчилар сонининг 30 фоизини ташкил этади.

Ёшларнинг олий таълимга қамровини ошириш мақсадида 19 та янги олий таълим муассасаси, жумладан, 10 та маҳаллий (унинг 5 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида) ва 9 та хорижий университет филиаллари иш бошлади. Янги 40 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 41 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

VeAF789FBJX1reIIjiHzitOsJlfXtYvO.jpg

2019/2020 ўқув йилида мамлакатимиз олий таълим муассасаларига жами 146 минг 518 нафар талаба ўқишга қабул қилиниб, ёшларнинг олий таълимга қамрови 20 фоиз ошди. Давлат гранти улуши эса 53,7 фоизни ташкил этди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида илмий-инновацион фикрлаш қобилиятига эга истеъдодли талабалар ва 40 ёшгача бўлган олимлар, ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган Ёшлар академияси ташкил этилди.

Давоми бор.


4 532
ЎзА