ЎзА Ўзбек

01.01.2020 Чоп этиш версияси

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (II қисм)

Улкан мақсадларга катта жасорат керак (II қисм)

Янги тарихнинг бир йили

II қисм

“Бу ишлар адолатли ва рағбатлантирувчи солиқ тизимини яратиш бўйича қўйган биринчи қадамларимиздир”

2019 йил 1 январдан янги солиқ концепцияси амалиётга жорий этилди.

Дивиденд ва фоиз сифатидаги даромадлардан солиқлар 10 фоиздан 5 фоизга;

Ягона ижтимоий тўлов 15 фоиздан 12 фоизга;

Ишчи-ходимларнинг солиқ юки 23 фоиздан 12 фоизга камайтирилди.

Давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган 3,2 фоизлик оборот солиғи ва 8 фоизлик мажбурий ажратмалар бекор қилинди.

“...бизни раҳбар этиб сайлаган эл-юртимизни, ҳар бир фуқарони рози қилиш асосий бурчимиз эканини ҳеч қачон унутмайлик”

Президентнинг Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишнинг фаол тизимига ўтди.

prezident_khal_abulkhonasi_tashabbusi_bilan_zhoylarda_vazirl.jpg

Халқ қабулхоналарига давлат органларининг фаолиятини ўрганиш, уларга тақдимномалар киритиш, қонун бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларни лавозимидан озод этишгача интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш ваколати берилди.

Аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича “Маҳалла – Сектор – Халқ қабулхонаси – Маҳалла” тизими жорий этилди.

“Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакллантириш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтиришимиз зарур”

156 нафар ватандошимиз – асосан аёллар ва болалар жанговар ҳаракатлар давом этаётган Суриядан қайтариб олиб келинди ва уларнинг фуқаролик ҳуқуқи тикланди.

“Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик тадбирлари доирасида Яқин Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан, Афғонистондан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди. Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир дамларни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилаётир.

"Жаслиқ" қўрғонидаги жазони ижро этиш колониясининг ёпилиши ҳам ана шундай инсонпарвар сиёсатнинг амалий намунаси бўлди.

Озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаш тартиби биринчи марта амалиётга киритилди. Натижада манзил-колонияларда жазони ўтаётган пенсия ёшидаги 709 нафар маҳкумга пенсия пуллари тўлаб берилмоқда. Бу билан ушбу тоифадаги фуқароларнинг Конституцияда белгиланган пенсия олиш ҳуқуқини таъминлаш йўлида дастлабки муҳим қадам қўйилди.

5 минг 868 нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

Давоми бор.


4 966
ЎзА